Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда 2017 йилда кўкнор экилган ерлар майдони 60 фоизга кўпайган
2017 йилда Афғонистонда кўкнор экилган ерлар майдони 2016 йилга нисбатан 60 фоизга кўпайган. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов ТАСС ахборот агентлигигига берган интервьюсида маълум қилди.
Кабуловнинг таъкидлашича, кўкнор шираси – опий ишлаб чиқариш эса 90 фоизга ошган ва “рекорд” натижа бўлган.
Кабулов Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият ҳам мураккаблашганини қайд қилиб ўтган. “Бир қатор йирик терактлар бўлиб ўтди. Улар орасида Балх вилоятида 2017 йил 21 апрелда армия корпуси базасига ҳужум алоҳида ажралиб туради. Бу теракт 250 дан кўпроқ ҳарбийнинг ўлимига олиб келган. Шунингдек, май ойида Кобулда юк машинаси портлатилиши ва шиаларга қарши бир қатор терактлар бўлган”, деб айтган Кабулов.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026