Пёнгчангдаги қишки Олимпиада очилиш маросимида Жанубий Корея ва Шимолий Корея спортчилари бир байроқ остида чиқиб келишди.
Қарийб 70 йилдан буён бир-бири билан совуқ муносабатларни сақлаб қолаётган бу икки давлат вакиллари қўлларида оқ фонда кўк рангдаги Корея ярим ороли тасвири туширилган байроқларни кўтаришганди.
Шунингдек, спортчилар ҳам бир хил - бетараф оқ рангли либосларни кийишганди.






















