Жамият | 12:35 / 09.02.2018
27373
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда нуфузли шопинг клуби топилди

Фото: Villa Formenti

Villa Formenti – бу, албатта, жангчилар клуби эмас, бироқ у ҳақда гапириш бироз ўринсиз. Бу Тошкент шаҳрининг чалкаш кўчалари орасида жойлашган нуфузли ёпиқ муассаса.

Ташқаридан сиз ҳеч қандай кўрсаткич, аломат ёки белгини топа олмайсиз, лекин ичкарида – бу ҳақиқий жентльменлик клуби бўлиб, у ерда дам олишингиз, ҳашаматли дизайн ичида қаҳва ичишингиз ва сокин муҳитда эркаклар характерига мос тушувчи кийимларни топишингиз мумкин.

Уй вакили бутун Европа бўйлаб костюмлар ҳамда қўлда ишланган пойабзалларни шахсан танлайди.

Фото: Villa Formenti

Хусусан, бу ерда тақдим этилган JAG Club бренди – бу усталар бир неча авлоддан бери ясайдиган пойабзал. JAG Club махсус бренд бўлиб, унинг пойабзалидан Оқ уйнинг ҳозирги эгаси, АҚШ президенти Дональд Трамп, Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр, Шаҳзода Чарльз ва Англия қироллик оиласи аъзолари фойдаланади. Пойабзал итальян чармидан бутунлай қўлда тикилган.

Ҳеч бир жентльмен ўзини классик костюмсиз тасаввур қила олмайди. Улар учун мато италиялик машҳур усталар томонидан тақдим этилган, у дуч келган одамларга ҳам сотилавермайди. Унинг ўзига хос жиҳати ажойиб ташқи кўриниш ва махсус ишлов беришдир: уни ушлаганда худди ипак матодек тасаввур уйғотади, гарчи 100 фоизга жун газламадан тайёрланган.

Фото: Villa Formenti

Уй вакили клуб меҳмонларини қабул қилиб, кийим услуби борасида (casual’дан классик услубгача) тавсиялар беради, унга эркаклар гардероби элементларини танлайди: костюмлар ва пойабзалдан то кўйлаклар, бўйинбоғлар ва қўлда ишланган камарларгача. Кийимларнинг барча элементлари қўлда тайёрланган кийим-кечакка ихтисослашган фақатгина жаҳон брендлари ягона коллекциясига жамланган. Вакил ўз олдига қўйган асосий вазифа – материалнинг юқори сифатида мос келувчи нархлар ва ажойиб сервис, бунда ҳар бир мижозга шахсан эътибор қаратилади ва “биз нима билан ёрдам беришимиз мумкин?” саволидан бутунлай воз кечилади.

Агарда сиз ўз характерингизни ўзингиз яратаётган бўлсангиз - Villa Formenti сизга аниқ мос тушади.

Фото: Villa Formenti

Клубга 190-09-99 ва 748-07-03 телефон рақамлари орқали аввалдан ёзилиб, ташриф буюринг.

Бизни бу ердан изланг: Бозбозор 2 тор кўчаси, 15-уй. Мўлжал: шаҳар ОВИРи.

Facebook'даги саҳифа: @VillaFormenti
Instagram'даги саҳифа: @Villa.Formenti

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид