Исроил мамлакатнинг катта қисми узра ҳаво ҳудудини ёпиб қўйди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар бермоқда.
Парвозлар Шфаимдан шимолий ҳудудларда (Тель-Авивдан 20 километр шимолда) тақиқланган.
Тель-Авив аэропорти ҳам баъзи муддат давомида ёпиб қўйилди, бироқ ҳозирда унинг иши тартибга солинмоқда.
Аввалроқ, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари авиацияси Сурия ҳудудидаги 12 та объектга ҳужум қилгани хабар берилганди.












