Боливиянинг Оруро шаҳрида бошланган фольклор карнавалнинг илк куни давомида 21 киши ҳалок бўлди, 70 дан кўпроқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат миллий полицияси қўмондони Фаустино Мендоса маълум қилди. 

Карнавал ўтаётган жойда газ баллонининг портлаши оқибатида 8 киши, жумладан 4 бола ҳалок бўлгани ва 47 киши яралангани маълум қилинган. 

Шунингдек, яна иккита йўл-транспорт ҳодисасида 13 киши ҳалок бўлган. Йўл-транспорт ҳодисасидан бирида одамлар Ла-Пасдан Орурога кетаётган бўлганлар. Таъкидланишича, айни вақтда Орурога карнавалда иштирок этгани кўплаб одамлар йўналмоқда.