«Трибуна» бугунги Чемпионлар лигаси ўйинлари анонсини тақдим этади. Бугун турнир нимчорак финали доирасида «Ювентус» «Тоттенҳэм»ни қабул қилади, «Манчестер Сити» Швейцарияда «Базель» меҳмони бўлади. Иккинчи жуфтликда барчаси амалда аниқ бўлса, биринчи тўқнашувда аниқ фаворит йўқ.

«Манчестер Сити» бир оёғи билан чорак финалда
1/8 финал. Биринчи ўйин
«Базель» (Швейцария) – «Манчестер Сити» (Англия)
13 февраль. Базель, «Санкт-Якоб Парк» стадиони, 00:45 (Тошкент вақти билан)

Икки ўйин ўтказилади, аммо бу жамоалар ўртасида айни кунда фарқ шунчалик каттаки, ҳеч ким швейцарияликларда заррача бўлсин имконият борлигига ишонмайди. «Сити» декабрь-январь ойларидаги кичик пасайишдан ўтиб олди, энди бу кунларни унутиш мумкин. Ўтган мавсумда қишки инқироз Хосеп Гвардиола жамоаси учун ўта ҳалокатли келганди («Челси» (1:3), «Лестер» (2:4) ва «Ливерпуль»га (0:1) қарши ўйинлардаги мағлубиятлар. Бу мавсумда эса жамоа бу даврда фақат бир мағлубият қайд этилди ва жамоа ЕЧЛ плей-оффига деярли жароҳатларсиз етиб келди (фақат Менди ва Делфда жароҳат бор, Сане – захирадан ўйинга тушиши мумкин).

Ўтган шанба куни «Сити» «Лестер»га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан келиб чиқадиган бўлсак, (бу ўйинда Агуэро покер қилди, Де Брюйне 3та голга пас берди) «Базель»ни даҳшатли 90 дақиқа кутиб турибди. Швейцарияликлар жамоаси аввалги мавсумларда «Арсенал», «Челси», «Манчестер Юнайтед» ёки «Ливерпуль»га қарши ўйинларда нималаргадир эришгандир, аммо энди уларда энди кейинги босқичга чиқиш учун имконият деярли йўқ. «Базель» ички чемпионатда ҳам қониқарсиз натижалар қайд этмоқда, жамоа охирги турда «Лугано»га ютқазди ва турнир жадвали етакчиси «Янг Бойз»дан 5 очко ортда қола бошлади.

Гвардиола «Базель» майдонида тажрибаларини давом эттириши мумкин. Испаниялик мутахассис бу ишни хуш кўради – премьер-лигада эса ҳар бир жамоа жиддий ёндашувни талаб этади. Шу туфайли у бу истагини британ кубокларида ёки Чемпионлар лигасида бажариши мумкин. «Санкт-Якоб Парк»да Бернарду Силва, Александр Зинченко, Ляпорт ва Габриэл Жезусга имконият берилишини кутиш мумкин.

«Базель» чидамлироқ бўлиши, омад ва мўъжизага умид қилиши керак бўлади. Лекин бу мавсумдаги «Сити»нинг мақсади Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш.