Грузиялик мерганлар Майдандаги воқеалар бўйича янги маълумот беришди
2014 йилнинг февралида Киевдаги Майданда рўй берган ҳодисаларда иштирок этган грузиялик мерганларнинг сўзларига кўра, уларга АҚШдан бўлган собиқ ҳарбий йўл-йўриқ кўрсатган. Уни эса Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг маслаҳатчиси Мамука Мамулашвили таништирган. Бу ҳақда РИА «Новости» мерганларнинг адвокатга берган кўрсатмаларига асосан хабар қилмоқда.
«Бизнинг чодирга Мамулашвили украиналик киши билан келди ва уни Андрей деб таништирди, шунингдек, камуфляжли либосда бўлган эркак ҳам бор эди – уни америкалик собиқ ҳарбий хизматчи ва бизнинг йўриқчи Кристофер Брайан сифатида маълум қилди», - дейилади Александр Ревазишилининг кўрсатмаларида.
Грузиялик бошқа бир собиқ ҳарбий Коба Нергадзенинг сўзларига кўра, Брайан Саакашвили ва Мамулашвили билан инглиз тилида суҳбатлашган.
«Ҳаракатлар режаси шундай белгиланди: Украина Олий радасининг миллий хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Сергей Пашинский бошчилигидаги гуруҳ консерваторияга ўтади. Унинг гуруҳи украиналиклар, поляклар, грузинлар ва литваликлардан иборат бўлган. Пашинский гуруҳи консерватория биносидан отишмани биринчи бўлиб бошлаши, орадан уч-тўрт дақиқа ўтиб эса «Украина» меҳмонхонасида бўлган гуруҳ отишмага қўшилиши керак эди», - дея айтиб ўтди Нергадзе.
Шунингдек унинг таъкидлашича, ҳар бир мерган маълум миқдорда ўқ узиб, қуролни ташлаши ва кетиши лозим бўлган. Бу полиция мерган қаерда жойлашганини билиб қолмаслиги учун керак эди.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024