ЖАР президенти истеъфога кетишини эълон қилди
Жанубий Африка Республикаси президенти, 75 ёшли Жейкоб Зума миллатга мурожаатида унинг лавозимидан олиниши масаласини ҳукмрон партия эмас, балки парламент ҳал қилиши кераклигини айтган, бироқ нутқи охирида ўз лавозимидан “дарҳол” кетишини эълон қилган.
“Мен ишончсизлик билдирилиши ёки импичментдан қўрқмайман”, деб айтган Зума дастлаб телемурожаатида.
Бироқ 30 дақиқалик нутқи охирида ўз лавозимидан дарҳол кетишини маълум қилган.
Аввалроқ мамлакатнинг ҳукмрон партияси “Африка миллий конгресси” Зумага истеъфога кетишига 48 соат беришга қарор қилган. Партия раҳбарияти президентдан жавоб олмагач, Зумага ишончсизлик билдирилиши бўйича овоз бериш ўтказишини ва унинг ўрнига партия етакчиси ва ўринбосари Сирил Рамафосани тайинлашини айтган.
Охирги вақтда партия давлат мулки сарфланиб юборилиши атрофидаги можаро сабабли мухолифатнинг босимини ҳис қилмоқда. Зума ўзига қўйилган барча айбловларни рад этган ва барча пул операциялари ортидан ҳукуматнинг махсус хизматлари кузатув олиб борганини таъкидлаган.
Зуманинг президентлик муддати 2019 йилда якунланиши керак эди.
Зуманинг вазифаларини вице-президент Рамафоса бажариб туради. У 15 ёки 16 февралда президент қасамёдини келтириши мумкин.
Мавзуга оид
11:30 / 19.10.2024
ЖАР Исроилга қарши геноцид бўйича ишни охиригача етказишга қарор қилди
14:40 / 05.08.2024
ЖАРда 90 нафар эфиопиялик мигрант одам савдоси билан шуғулланувчилардан озод қилинди
11:48 / 15.06.2024
Сирил Рамапоса ЖАР президенти этиб қайта сайланди
21:03 / 01.06.2024