Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бурятияда ўзбекистонлик аёлларни фабрикада бепул ишлашга мажбурлаган «қулдорлар» суд қилинмоқда
Россиянинг Бурятия республикасида Ўзбекистон ва Қирғизистондан аёлларни олиб келиб, уларни фабрикада бепул ишлашга мажбур қилган шахслар устидан суд ўтказилмоқда.
Бурятия прокурори ўринбосари Талех Магомедов томонидан Бурятияда яшовчи уч шахс ва Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлга нисбатан жиноий иш юзасидан айблов хулосаси тасдиқланди. Бу ҳақда Бурятия прокуратураси матбуот хизматидан хабар беришган.
Улар хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясида ноқонуний тарзда бўлишини ташкиллаштириш ва қулдорликда айбланмоқда.
Терговга кўра, 2015 йилда айбланувчилар уюшган жиноий гуруҳ таркибида 11 нафар хорижий фуқаронинг Россия ҳудудида ноқонуний тарзда бўлишини ташкиллаштиришган бўлиб, уларни Прибайкальск туманидаги Турунтаева қишлоғи ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш базаларининг хўжалик биноларига жойлаштиришган.
Маълум бўлишича, 2016 йилнинг мартидан июль ойига қадар кўрсатилган гуруҳ аъзолари ўша биноларда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг 16 фуқаросини ноқонуний тарзда ушлаб туришган, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйишган.
"Руҳий ва жисмоний зўравонлик қўлланган ҳолда, йўл қўйилган хатолар учун қаттиқ жазолаш тизими ёрдамида уларни тўқимачилик маҳсулоти фабрикасида ишлашга мажбурлашган. Хорижий фуқаролар бундай шароитда ишларни бажаришдан бош тортиша олишмаган. Шу билан бирга, иш ҳақи деярли тўланмаган, одамлар овқат учун ишлашган", - дея таъкидлаб ўтишган Бурятия Республикаси прокуратураси матбуот хизматидан.
Жиноий иш материаллари Прибайкальск тумани судига юборилади.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026