Жаҳон | 14:27 / 19.02.2018
18957
2 дақиқада ўқилади

Россия АҚШни Сурияда «ўт билан ўйнашмасликка» чақирди

Фото: ТАСС

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров «Валдай» халқаро мунозаралар клуби очилишида америкаликларни Сурияда «ўт билан ўйнашмасликка» чақирди.

«Мен яна бир бор америкалик ҳамкасблармизни ўт билан ўйнашмаслик ва қадамларни бугунги сиёсий конъюнктуранинг зумдалик эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қўймасликка чақираман. Бу Сурия халқи ва бу минтақадаги барча халқлар, жумладан, албатта, курдларнинг узоқ муддатли манфаатларидан келиб чиқиб қилиниши лозим», - дея айтиб ўтди вазир.

Лавровнинг шунингдек таъкидлашича, Россия Суриянинг парчалаб ташлашга бўлган уринишлардан хавотирда.

«Бундай хавотирлар Қўшма Штатлар биринчи навбатда Фиротдан шарқда, бу дарё ва Суриянинг Ироқ ҳамда Туркия билан ташқи чегараси ўртасидаги катта ҳудудларда амалга оширишни бошлаётган режалари билан танишиш чоғида юзага келмоқда», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров АҚШ Сурия яхлитлигини сақлаб қолишдан манфаатдор эмаслиги ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид