Ўзбекистон | 15:05 / 19.02.2018
36872
2 дақиқада ўқилади

Шерматов инновацион ривожланиш, Аҳмедхўжаев эса АТКР вазирлигига раҳбар бўлиши мумкин

Бугун ҳукуматнинг ахборот технологиялари ва инновация соҳасига оид муҳим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар берди. 

Шерзод Ҳотамович Шерматов
Фото: Халқаро пресс клуб

Бир йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Ҳотамович Шерматов ўрнига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Исроилович Аҳмедхўжаев тайинланиши кутилмоқда.

Азим Исроилович Аҳмедхўжаев
Фото: Халқаро пресс клуб

KUN.UZ манбасининг хабарига кўра, Ш.Шерматов Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири вазифасига тайинланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда инновацион ривожланиш вазирлигида Иброҳим Йўлчиевич Абдураҳмонов раҳбарлик қилмоқда.

KUN.UZ таҳририяти ушбу хабарлар юзасида ҳар иккала вазирлик билан боғланганида, улар бу маълумотни инкор ҳам этишмади, тасдиқлай олишларини ҳам билдиришмади. Шундай ўзгаришлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас, кутилмоқда дейишди.

Мавзуга оид