Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда автомобилларни ижарага берувчи Rent-Car маркази иш бошлайди
Ўзбекистон Президентининг яқинда қабул қилинган туризмни ривожлантиришга доир қарорлари ижроси доирасида хусусий компаниялар билан ҳамкорликда автомобилларни ижарага берувчи Rent-Car сервисини ташкил қилиш билан боғлиқ ишлар бошланди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ишбилармонлар лойиҳага катта қизиқиш билдиришди ва бу йўналишда муайян намуналар тайёрланган. Мазкур хизмат тури Бухоро билан бир қаторда Тошкент, Самарқанд, Хоразм ва бошқа туристик марказларда тажриба сифатида йўлга қўйилмоқда.
Автомобиллар ижараси муайян муддатга (бир неча соатдан бир неча ойгача) ҳайдовчисиз автомобилни беришни кўзда тутади. Ижарани расмийлаштириш учун паспортдан ташқари халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам керак бўлади.
Мазкур хизмат туридан ҳам Ўзбекистон фуқаролари, ҳам чет элликлар фойдаланиши мумкин. 2018 йилнинг 3 февралида қабул қилинган "Ички туризмни тезкор ривожлантиришга доир чора-тадбирлар" тўғрисидаги 5326-сонли қарор шундан далолат беради.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026