Россиянинг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 30 фоиздан ошиб кетди
Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, Россиянинг Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 30%га кўпайган. Бу ҳақда «Провэд» нашри маълум қилди.
Йил давомида МДҲнинг деярли барча давлатлари билан савдо ҳажми ортди. Қирғизистон билан - 31,6%, Ўзбекистон билан - 33,9%, Озарбойжон билан - 34,5%, Арманистон билан - 29%га.
МДҲ мамлакатлари орасида асосий савдо шериги ҳамон Беларусдир. Йил якунлари бўйича ушбу давлат билан савдо ҳажми 26 фоизга ўсиб, 30,2 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, экспорт ҳажми 29,2 фоизга ўсди - 18,4 млрд долларгача, импорт эса 21,2%га - 11,8 млрд долларгача.
Қозоғистон МДҲ давлатлари орасида иккинчи йирик савдо шериги. Мамлакатлар ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2017 йил якунлари бўйича 30 фоизга ошди – 17,2 млрд долларгача. Қозоғистонликлар Россиядан металлар, нефть, машиналар ва ускуналар, кимёвий моддаларни харид қилмоқда, эвазига эса нефть маҳсулотлари, металлопрокат, мис, ноорганик кимё маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Украина билан савдо алоҳида эътиборга лойиқ. Кўплаб ўзаро тақиқлар ва МДҲ доирасида эркин савдо зонасидан чиқилишига қарамай, Украина билан савдо ўтган йили 2016 йилга нисбатан тўртдан бир қисмга ўсди – 12,9 млрд долларгача.
Туркманистон эса истиснога айланди. Йил давомида у билан савдо жуда паст даражага тушиб кетди. Ташқи савдо айланмаси 52,5 фоизга камайиб, 428 миллион долларни ташкил этди. Экспорт 30,7 фоизга камайиб, 343,8 миллион долларга тенг бўлган бўлса, импорт эса 74,5 фоизга - 84,4 миллион АҚШ долларига қадар. Импортнинг кескин пасайиши, биринчи навбатда, пластмасса, минерал ёқилғи ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беришга ўз таъсирини ўтказди.
Мавзуга оид
13:20 / 16.11.2024
Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
09:30 / 31.10.2024