Ўзбекистон | 10:39 / 20.02.2018
83013
2 дақиқада ўқилади

Ахборот технологиялари вазирлигига раҳбар тайинланди, Шерматов бошқа ишга ўтказилди

Ўзбекистон ҳукуматининг ахборот технологиялари ва инновация соҳасига оид ўзгаришлар рўй берди. KUN.UZ манбаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Азим Исроилович Аҳмедхўжаев тайинланди.

Азим Исроилович Аҳмедхўжаев
Фото: Халқаро пресс клуб

Бир йилдан буён ушбу вазирлик раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Ҳотамович Шерматов энди Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарига ўринбосар бўлди.

Шерзод Ҳотамович Шерматов
Фото: Халқаро пресс клуб

Азим Аҳмедхўжаев шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси эди. Энди унинг ўрнини бош вазир ўринбосари, Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари Сухроб Холмуродов эгаллади. У бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолган.

Сухроб Холмуродов
Фото: Халқаро пресс клуб

Бундан аввалроқ Азим Аҳмедхўжаев АТКР вазирлигига раҳбар бўлиши кутилаётгани, Шерзод Шерматов эса Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири вазифасига тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид