Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур, Индонезия ва Малайзиядан келган 60 дан зиёд сайёҳ Тошкент аэропортида кутиб олинди
Сингапур-Куала-Лумпур-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Boeing 767 самолёти мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун виза расмийлаштирмасдан келган бир гуруҳ сайёҳлар билан И.Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аэропортда сайёҳларни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ходимлари ва Ўзбекистон туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси вакиллари билан биргаликда кутиб олиб, эсдалик совғалар топширишди.
Мамлакатга ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш маросимида иштирок этган ОАВ вакиллари билан бўлган суҳбат чоғида ушбу сафарнинг ташкил этилиши, МАК самолёти саҳнида ва аэропортда тақдим этилган хизматлар юқори даражадалигини, шунингдек, ўзбек халқи ўз меҳмондўстлиги билан ажралиб турилишини таъкидлашди. Улар Ўзбекистонда сайёҳлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолашди ҳамда жорий этилган визасиз режим мамлакатга сайёҳлар оқимини оширишига ишонч билдириб, сайёҳларга Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий мероси билан яқиндан танишиш имконини берганлигини таъкидлашди.
Ўзбекистонга визасиз бир ҳафталик сафар билан келган сайёҳлар Бухоро ва Самарқандга, шунингдек, Чимён тоғларида жойлашган дам олиш масканига ташриф буюриб, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари билан ҳам танишадилар.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
11:55 / 25.05.2026