Фан-техника | 10:37 / 21.02.2018
14281
2 дақиқада ўқилади

Telia KCell’ни сотмоқда ва Марказий Осиёдан бутунлай кетиши мумкин

Фото: Financial Times.

«Казахтелеком» Kcell’нинг 75 фоизи сотиб олиниши тасдиқланишини кутмоқда. Компания Қозоғистон Табиий монополиялар, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўмитасига тегишли мурожаат билан чиққан, деб ёзмоқда The Diplomat.

2018 йилнинг 1 январь кунги маълумотларга кўра, Кселл акциядорлик капиталининг 60,4 фоизи Telia Company’га, 14,6% — Turkcell’га, тахминан 10% — Фридом Финансга ва 16% - бошқа институционал ҳамда хусусий сармоядорларга тегишли бўлган.

Катта эҳтимол билан, Казахтелеком Кселл акциядорлик капитали 75 фоизини ўзида жамлаган Telia Company ва Turkcell улушини харид қилмоқчи, деб ёзади Spot.uz Profit нашрига асосан.

Шу билан бирга, Telia ўзининг мобиль операциялари билан бир қаторда, Қозоғистон телекоммуникация инфратузилмасидаги бошқа активларни, хусусан, Dubai Amun Services’да (оптик толали тармоқ) «Казтранском»даги улушини сотиб юборишга қарор қилган.

Қозоғистондаги энг йирик мобиль алоқа оператори Kcell Telia’нинг бозордаги корхонаси бир қисми саналади, худди Ўзбекистондаги Ucell, Тожикистондаги Tcell ва Грузиядаги Geocell каби.

Telia Марказий Осиё бозоридан кетиш ниятида экани ҳақидаги маълумотлар матбуотда 2015 йилдан бери пайдо бўлмоқда.

Мавзуга оид