Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда биринчи марта 5G стандартидаги қўнғироқ амалга оширилди
Фото: East News
Vodafone трансмиллий уяли алоқа оператори ва Хитойнинг Huawei телекоммуникация гиганти 5G стандартида биринчи мобиль қўнғироқ амалга оширилгани ҳақида хабар берди. Vodafone’нинг Каталония ҳамда Арагондаги бўлинмаси раҳбари Альберт Буксаде Барселонадан Мадриддаги компания офисига 5G New Radio бешинчи авлоддаги алоқа технологиясидан фойдаланган ҳолда қўнғироқ қилди.
Компаниялар хабарига кўра, маълумотлар узатиш тезлиги 2 Гбит/с.дан ошди, тўхтаб қолган вақт 10 мс.ни ташкил этди. Қўнғироқ чоғида 4G ва 5G’нинг иккиламчи бирлашмаси қўлланилди. Видеоалоқа синови ҳам муваффақиятли якун топди. Синов вақтида Huawei томонидан тақдим этилган Radio Access Network (RAN) қурилмасидан фойдаланилди.
«Бу 5G биринчи уланиши амалга оширилиши Vodafone ва Испаниянинг мобиль технологиялардаги етакчи позицияларидан далолат беради. Мобиль тармоқларнинг кенгайиши – рақобатбардошликни мустаҳкамлаш ва мамлакатни рақамлаштириш учун жуда муҳим омил», - дея изоҳ бериб ўтди Vodafone’нинг Испания бўлинмаси раҳбари Антонио Коимбра.
5G Huawei лойиҳаси раҳбари Ян Чаобиннинг сўзларига кўра, компания яқин келажакда Vodafone билан биргаликда 5G тармоғини тижорий мақсадда синовдан ўтказишни бошлайди, деб хабар қилмоқда Newsweek.
Мавзуга оид
12:09 / 13.01.2026
Испания полицияси 10 тонна кокаин юкланган кемани қўлга олди
09:28 / 11.12.2025
ИИВ ва Huawei оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда юқори технологияларни қўллашга келишиб олди
09:22 / 10.12.2025
Испанияда РФдан қочган учувчини ўлдириш иши бўйича тергов вақтинча тўхтатилди
22:20 / 04.12.2025