Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларида навбатдаги кун баҳслари бўлиб ўтади. Бугунги кун дастуридан тўртта медаллар комплекти ва битта бронза медали ўрин олган.
Ҳозиргача иккита спорт турида медаллар ўз эгаларини топди. Олимпиада бошланганига 2 ҳафта бўлганида ниҳоят Россиялик олимпиячи атлетлар терма жамоаси илк олтин медални қўлга киритди.
Фигурали учиш бўйича аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларда россиялик Алина Загитова қисқа дастурда рекорд балл (82,92) ва эркин дастурда 156,65 балл, жами 239,57 баллни қўлга киритиб, олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўрин бошқа бир россиялик спортчи Евгения Медведевага насиб этди. Икки карра жаҳон чемпиони бўлган Медведева 15 ёшли рақибидан бор- йўғи 1 балл кам жамғарди. Бронза медали канадалик спортчи қизга насиб этди.

Фристайл мусобақаларида эса Канадага тенг келадиган жамоа топилмади. Дастлабки икки ўринни айнан шу юрт вакиллари эгаллашди.
Бугун яна иккита спорт турида ғолиблар аниқланади. Конькида югуриш бўйича эркаклар 1000 метр масофада куч синашса, биатлон бўйича сўнгги медаллар эркаклар ўртасида эстафета баҳсларида ўйналади. Кёрлингда эса учинчи ўрин учун учрашув бўлиб ўтади.
Бугун медаллардан ташқари ҳоккей бўйича ярим финал учрашувлари ҳам бўлиб ўтади. Россия Чехияга қарши саф тортса, Канада Германия терма жамоаси ҳоккейчиларини синовдан ўтказади.
Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея
23 февраль куни ўйналадиган барча медаллар
Фигурали учиш
Аёллар
1. Алина Загитова (Россиялик олимпиячи атлетлар) – 239,57
2. Евгения Медведева (Россиялик олимпиячи атлетлар)
3. Кейтлин Осмонд (Канада)
Фристайл
Ски-кросс
Аёллар
1. Келси Серва (Канада)
2. Бриттани Фела (Канада)
3. Фанни Смит (Швейцария)
Кёрлинг
Эркаклар









