Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия атом энергиясида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни тайёрламоқда
Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликка оид ҳаракатлар режасини тайёрлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар якуни бўйича маълум қилди.
«Томонлар 2018 йилга атом энергиясидан тинч мақсадларда учун фойдаланиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича амалий ҳаракатлар режасини («йўл харитаси») тайёрламоқда», - дея айтиб ўтди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Аввалроқ, Москва Ўзбекистонни республикада иккита янги авлоддаги энергия блокига эга атом электрстанциясини қуриш таклифи билан чиққанди. 2017 йилнинг 29 декабрь куни, «Росатом» делегациясининг Тошкентга ташрифи доирасида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларида фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026