2018 йилда мамлакатимиз йўлларида «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси томонидан чиқарилган, AKFA композит панеллари ва профиллари билан жиҳозланган 80 та янги автобуслар пайдо бўлади.
Қўшма корхона Ўзбекистонда 2009 йилдан бери фаолият юритмоқда. Яқин вақтларгача «JV MAN Auto-Uzbekistan» юк машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди. Шаҳар транспорти тармоқларини замонавий автобуслар билан таъминлаш лойиҳаси 2016 йилда бошланди. Шу давр мобайнида 50 та автобус ишлаб чиқарилди, уларни йўловчилар аллақачон ижобий баҳолашган. Катта сиғимли салон пухта ўйланган вентильяция тизими билан жиҳозланган, юмшоқ ўриндиқлар эса ўтириш учун жуда қулай. Шунингдек, автобусларда алоҳида эҳтиёжларга эга шахслар учун бемалол кириш йўллари ва махсус ўринлар кўзда тутилган.
MAN немис концерни корхоналари йўловчилар хавфсизлиги, материалларнинг экологик тозалиги, хом ашёнинг доимий сифатига юқори талаблар қўядилар. Шунинг учун йирик концерн билан ишлашни хоҳлаган маҳаллий етказиб берувчилар ўзларининг ушбу талабларга мувофиқлигини тасдиқлашлари лозим.

«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК билан AKFA компанияси ўртасидаги ҳамкорлик 2016 йилда, дастлабки паст полли автобусларни чиқаришдан бошланган.Бозорда узоқ муддатли бўлиш (2004 йилдан), мураккаб вазифаларни ҳал этиш тажрибаси, истеъмолчиларнинг юқори ишончи етказиб берувчи фойдасига гапирарди. AKFA алюмин композит панеллари ва профилларини автобус салонининг ички қопламаси ва кузов каркасининг бир қисми учун қўлланилади.Бундай материал хавфсизликнинг алоҳида талабларига мувофиқ келиши лозим: салон ичидаги йўловчилар у билан доимий контактда бўлишади. Заҳарли моддаларсиз, ёнғинга бардошлилик, шовқиндан юқори даражадаги ҳимоялаш, амалийлик, узоқ муддатли фойдаланиш – AKFA композит панеллари барча синовлардан ўтишди.
Икки йиллик фойдаланишдан кейин автобусларнинг ички қопламаси ўзининг бошланғич тавсифларини сақлаб қолди. Боз устига, жамоат транспорти кунига бир неча минг йўловчиларни ташиб доимо юқори босим остида бўлади! Қандай қилиб AKFA компанияси бундай юқори сифат кўрсаткичларига эришишга ва маҳсулот ишончлилигини кафолатлашга муваффақ бўлди?

Битта MAN автобуси салонини қопламалар билан безаш учун 1000 килограмм AKFA алюмин композит панеллари зарур. Бу панеллар мамлакатимизда юқори технологияли корейс линиясида ишлаб чиқарилади. Цех Европа стандартлари бўйича ишлайди, ишлаб чиқаришга фақат юқори малакали ходимлар қўйилади.
















