Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: Россия санкциялар бекор қилинишини сўраётгани йўқ
Фото: РИА "Новости"
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Москва ЕИдан санкциялар бекор қилинишини сўраётгани йўқ, бироқ шериклар билан мулоқот тарафдори саналади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Биз ҳеч қачон на Европа иттифоқи, на санкцияларга қўшилган бошқа давлатлардан бу санкциялар бекор қилинишини сўрамаяпмиз, санкцияларни бекор қилиш шартлари бўйича қандайдир музокараларни ўтказмаймиз», - дея айтиб ўтди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Россия томони изоляционизм сиёсатидан чекинмоқда, у ҳам ўзини ўзи изоляция қилиш, ҳам бошқа давлатларнинг Россияни яккалатиб қўйиш ҳаракатларига алоқадор.
«Бизнинг ўзаро ҳаракатларимиз бўйича мувофиқлаштирилган йўналишларга амал қилишда давом этамиз, бизнес истакларига ижобий жавоб қайтаришга тайёр бўламиз, у эса бундай носоғлом вазиятни тезроқ йўқотиш лозимлиги ҳақида бот-бот гапирмоқда», - дея қўшимча қилиб ўтди Лавров.
Мавзуга оид
09:40
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
22:54 / 30.03.2026
Навоийда онлайн қиморга ютқазган йигит қарздан чиқиш учун Россия армиясига ёлланишга қарор қилди
08:52 / 30.03.2026
АҚШ Россиянинг Кубага кетаётган нефт танкерини тўхтатмади
10:18 / 28.03.2026