Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилиши мўлжалланмоқда
Фото: Fotolia
Ўзбекистонда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳасини эълон қилди.
Фармон лойиҳасига кўра, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича агентлик ягона ваколатли орган бўлади ва бошқа давлат органларининг функцияларини олади.
Хусусан, янги агентлик Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳамда реклама тўғрисидаги қонунлар талабларига риоя этилиши бўйича текширишга доир функцияларини олади.
Давлат солиқ қўмитасининг савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текширишга оид функциялари ҳам Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига берилади. Агентлик матбаа соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширади.
Мавзуга оид
19:59 / 27.01.2026
Тариф режасини ўзгартириш бепул – Мобил алоқа хизмати қоидалари ўзгартирилди
14:04 / 06.01.2026
Бухорода АИ-95 деб сотилган бензин автомобилни бузиб қўйди
13:28 / 17.12.2025
Рақобат қўмитаси ўқув марказларини огоҳлантирди (рўйхат)
10:30 / 09.12.2025