Ўзбекистон | 13:01 / 26.02.2018
28792
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбектелеком» бош директори ўзгарди
«Ўзбектелеком» АК янги бош директори тайинланди. Бу ҳақда операторнинг матбуот хизмати хабар берган.
Фарҳод Рўзиев «Ўзбектелеком» АКнинг янги бош директори бўлди. У 2017 йил февраль ойидан буён шу лавозимда ишлаган Шуҳрат Қодиров ўрнини эгаллади.
Фарҳод Рўзиев 1979 йилда туғилган бўлиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси саналади. «Ўзбектелеком» АКда иш тажрибасига эга.
Илгари Sarkor Telecom интернет-провайдери директори (2000-2007 йиллар) ва Winncom Technologies’нинг Қозоғистон, Украина ҳамда Марказий Осиёдаги ваколатхонасида ишлаган.
Мавзуга оид
08:55 / 03.11.2023
“Ўзбектелеком” АКда IPO жойлаштириш доирасида бизнес учрашув ўтказилди
17:32 / 28.03.2023
Ўзбекистонда 5G Аpple смартфонларида
21:39 / 10.03.2023
Ўзбекистонда 5G технологиясини жорий этиш жараёни бошланди
08:09 / 08.02.2023