Жаҳон | 15:37 / 27.02.2018
29453
2 дақиқада ўқилади

Қуёш қорайди ва Ерда магнит бўронини юзага келтирди

Фото: NASA

Ерда Қуёшда коронал тешик пайдо бўлгани туфайли магнит бўрони кузатилмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Қуёш астрономияси рентген лабораториясидан маълум қилишган.

«Ер магнит майдонида тебранишларнинг жиддий кучайиши сешанба, 27 февраль куни эрталабдан кузатилмоқда. Ўтган 10 соат давомида майдондаги тебранишлар амплитудаси 10 баробарга ошди - 5-10 нТл.дан 70-100 нТл.гача», - дея айтиб ўтишган астрономлар.

Бунга Қуёшда коронал тешик – тожнинг қоронғу қисми пайдо бўлгани сабаб, унда бошқа қисмлар билан таққослаганда ёруғлик камайиши кузатилади.

«Коронал тешиклар ёруғлигининг пасайиши тожнинг бу қисмидан плазмаларни сайёралараро бўшлиққа оммавий кетиши билан боғлиқ. Чиқариб ташланган плазма катта тезликка эга ва юқори тезликдаги оқимни ташкил қилади, у сайёра билан алоқада унинг магнит майдонида ўзгаришларни, ҳаттоки магнит бўронларини юзага келтиради», - дея тушунтириб ўтишган лабораториядан.

Астрономларнинг тахминича, бўрон 1-2 соат ичида тугайди, бироқ магнит майдонидаги алоҳида тебранишлар бир неча кун ичида кузатилади.

Мавзуга оид