Фан-техника | 00:35 / 02.03.2018
8356
2 дақиқада ўқилади

Nokia “ақлли” куртка тақдим қилди 

Фото: Engadget

Nokia компанияси Барселонада ўтаётган Mobile World Congress 2018 кўргазмасида “ақлли” куртка тақдим қилди. 

CHASE LifeTech FR деб номланган бу куртка Жанубий Кореянинг кийим-кечак бренди Kolon ва Чехиядан дастурий таъминот яратиш билан шуғулланувчи GINA билан биргаликда яратилган. Nokia курткани хавфсизликни таъминлаш ва инсон организмидаги турли кўрсаткичларни меъёрида ушлаб туриш учун “биринчи ёрдам” гаджети сифатида тақдим қилди.

Куртканинг енги ва ёқасида юрак қисқаришлари частотаси, тана ҳарорати, жойлашган ўрин, ҳаракат фаоллигини кузатиб борувчи датчиклар жойлашган. Маълум қилинишича, зарурат бўлганда ушбу датчикларни созлаб, зарурларини фаоллаштириш мумкин.

Курткада йиғилган маълумот махсус базага жўнатилади ва у ерда реал вақт режимида қайта ишланади. Агар бирор четланишлар аниқланса, куртка бу ҳақда дарҳол билдиради.

Таъкидланишича, “ақлли” куртка қурқарув хизмати ходимлари, полициячилар ва ҳаёт учун хатарли касб вакилларига жуда асқатади. Компания яқин орада куртканинг савдога чиқариладиган версиясини яратишни режалаштирмоқда. 

Мавзуга оид