Ўзбекистон | 14:53 / 02.03.2018
7460
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми вақтинчалик 7 метрга тораяди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 4 март кунидан 18 апрель кунига қадар, Фарғона йўли кўчасининг Қўшкўприк кўчасидан Толлимаржон кўчасигача бўлган қисмида ичимлик ва оқова сув қувурларини ётқизиш ишлари олиб борилади. Иш олиб бориш жараёнида кўча қатнов қисми 7 метрга тораяди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.

“Ҳурматли ҳайдовчилар!

Баён этилганларни инобатга олган ҳолда, Сиздан Фарғона йўли кўчасида ҳаракатланиш жараёнида йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилиб, эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз.

Шу билан бирга тирбандликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида мазкур кўчага параллель бўлган кўчаларда ҳаракатланишни тавсия қиламиз”, - дейилади ЙҲХБ хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид