WSB йўналиши бўйича мусобақларда иштирок этаётган «Uzbek Tigers» жамоаси кеча Колумбиянинг «Colombia Heroicos» жамоасига қарши жанглар ўтказди. «Универсал» спорт мажмуасида кечган баҳсларда ўзебкистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

-52 кг вазнда рингга чиққан Худойназар Файзов рақибига имкониятни бой бериб қўйган бўлса, қолган боксчиларимиз рингда колумбияликларга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан ғалаба қозонишди ва якуний ҳисоб 4:1 кўринишни олишини таъминлашди.

Қуйида 1 март оқшомида бўлиб ўтган бокс жангларининг тарихга муҳрланган суратлари билан танишиб олишингиз мумкин

Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоаси жанг олдидан таништирув маросимида

​Икки кун муқаддам ўтказилган жанглар қаҳрамонларидан бири Ҳасанбой Дўсматов бу кеча шерикларини қўллаб қувватлаб турди

Яқин ўтмишнинг машҳур боксчилари Элшод Расулов ва Шерзод Абдураҳмонов