Ўзбекистон | 14:46 / 03.03.2018
25862
2 дақиқада ўқилади

АҚШ элчихонаси Ўзбекистонда сиёсий маҳбуслар озод этилишига муносабат билдирди

Фото: uz.usembassy.gov

Ўзбекистонда 2007 йилда қамалган андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Исроил Холдоров ва 1999 йилда қамалган журналист Юсуф Рўзимуродов озод этилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси тегишли баёнот билан чиқди.

“АҚШ элчихонаси яқинда Ўзбекистоннинг давлат сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар сабабли озодликка чиқарилган узоқ муддатли виждон маҳкумлари Муҳаммад Бекжонов, Исроилжон Холдоров ва Юсуф Рўзимуродовни мамнуният билан кутиб олди. 

Биз озодликка чиққан маҳбусларга адолат, соғлиқни қайта тиклаш ва янги кучлар тилаймиз. Биз Ўзбекистон ҳукуматини яна бошқа маҳбусларни озодликка чиқаришга ва озод бўлганларни уларни тўлақонли озод инсон эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлари топширилишига чақирамиз. 

Биз умид қиламизки, сиёсий маҳбусларни ҳибсга олиш амалиёти Ўзбекистон ўтмишида қолади ва ислоҳотлар изчил давом эттирилади”, - дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

Маълумот учун, Исроил Холдоров 2007 йилнинг 19 февраль куни Андижон вилоят жиноят ишлари бўйича суди томонидан 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. Юсуф Рўзимуродов эса 1999 йилда Тошкент вилояти жиноий ишлар бўйича суди томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид