12:28 / 03.03.2018
53526

Ўзбекистон давлат циркининг собиқ раҳбари қидирувга берилди

Фото: ИИВ

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкент давлат цирки собиқ бош директори Баҳром Мажидовни қидирувга берди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайтида тегишли маълумот жойлаштирилган.

Қидирув маълумотида айтилишича, 1955 йил 11 декабрь куни туғилган Б.Мажидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Kодексининг 164-моддаси 3-қисмида келтирилган жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.

Маълумот учун, Баҳром Мажидов узоқ йиллар Ўзбекистон давлат цирки раҳбари бўлган, Ўзбекистон Халқ артисти унвони билан мукофотланган.

Top