Ростов-Донда Довгалюклар сулоласи цирки томоша кўрсатаётган вақтда йўлбарс манеждан томошабинлар ўтирган ҳудудга сакраб ўтди.

Ҳодиса артистлар ва томошабинларни ажратиб турувчи тўсиқ қулаб тушганидан кейин содир бўлган.

Томоша вақтида манежда учта йўлбарс ва икки нафар циркчи бўлиб, тўсиқ кутилмаганда қулаб тушишидан чўчиб кетган йўлбарслардан бири томошабинлар томон сакраб ўтган.

Ростов ИИВнинг маълум қилишича, воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган.