«Ливерпуль» иккинчи ўринга кўтарилди
«Ливерпуль» Англия Премьер-лигасининг 29-турида «Ньюкасл Юнайтед» устидан ғалабага эришди. «Энфилд»да бўлиб ўтган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи голни 40-дақиқада Алекс Окслейд-Чемберленнинг пасидан кейин Муҳаммад Салоҳ урди. Иккинчи голга Садио Мане муаллифлик қилди, уни 55-дақиқада Роберто Фирмино голли пас билан таъминлади.
Эндиликда «Ливерпуль» 60 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди, «Ньюкасл» 29 очкоси билан 16-ўринда қолмоқда.
Англия чемпионати
29-тур
Ливерпуль – Ньюкасл 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 40 Салоҳ, 2:0 – 55 Мане.
Ливерпуль – Кариус, Александер-Арнолд, Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Окслейд-Чемберлен (Милнер, 79), Ҳендерсон, Жан, Салоҳ, Фирмино (Матип, 88), Мане (Лаллана, 74).
Ньюкасл – Дубравка, Лежен, Ласселс, Дамметт, Йедлин, Диаме, Мерино (Хэйден, 73), Кенеди, Атсу, Мерфи (Перес, 84), Гэйл (Хоселу, 66).
Мавзуга оид
12:21 / 16.03.2023
«Ливерпул» яна бир шармандаликдан қутулиб қолди, аммо кейинги босқичга «Реал» ўтди. ЕЧЛда кун ўйинлари
19:42 / 07.11.2022
«Ливерпуль» клуби сотувга қўйилди
14:35 / 23.08.2022
«Қароргоҳимизда жодугар бор». «Ливерпуль» инқирозининг 3 та сабаби
23:13 / 30.07.2022