Forbes журнали сайёрамиздаги энг бой одамлар рўйхатини эълон қилди. Рейтингда Amazon асосчиси Жефф Безос 112 млрд доллар билан етакчилик қилмоқда.

Жефф Безос
 Фото: Global Look Press

«Безоснинг муваффақияти Amazon акциялари ўсиши туфайли юз берди, улар 2017 йилда қарийб 60 фоизга қимматлашди», - дея маълум қилишган Forbes’дан.

Билл Гейтс
Фото: AP

Иккинчи ўринни Microsoft асосчиси Билл Гейтс (90 млрд долларлик капитал билан) эгаллади.

Уоррен Баффет
Фото: Reuters

Учинчи поғонадан америкалик сармоядор Уоррен Баффет жой олди. Унинг бойлиги деярли 8,4 млрд долларга кўпайди, 84 млрд долларгача.