Миср парламенти терактлар амалга ошириш учун портловчи қурилма сақлаш, тайёрлаш ва ўтказиш учун ўлим жазоси берилишини кўзда тутувчи қонун лойиҳасига овоз берди.
“Ал-Аҳрам” нашри маълумотларига кўра, ҳукумат жиноят кодексига киритилган, портловчи қурилма ва моддалар ноқонуний айланмаси, уларни сақлаш ва тайёрлаш учун жазони қатъийлаштирувчи тузатмаларни кўпчилик депутатлар қўллаб-қувватлаган. Агар прокуратура портловчи қурилма терактда қўллаш учун тайёрлангани ва сақланганини исботлай олмаса, айбланувчига умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Миср 3 йилдан бери Синай яримороли шимолида аксилтеррорчилик амалиётини олиб боради. Бу ерда етиб бориш мумкин бўлган ҳудудларда экстремистик гуруҳлар қўним топган. Охирги вақтда ҳудудда террорчилар ҳаракати туфайли юзлаб полициячилар ҳалок бўлган ва жароҳатланган.
















