Ҳукумат қарори билан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Хусусан, киритилган ўзгартиришга асосан эндиликда, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида, тарбиячи ёрдамчиларга эса 50 фоиз миқдорда қўшимча тўлов тўланади.