Путин Трампнинг рафиқасини қандай алдагани ҳақида ҳикоя қилиб берди
Россия президенти Владимир Путин журналист Владимир Соловьёвнинг «Жаҳон тартиби 2018» номли ҳужжатли фильмида АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья Трамп билан нима ҳақида гаплашгани ва уни нима деб алдаганини ҳикоя қилиб берди.
Путиннинг айтишича, ўтган йил Ҳамбургда ўтган «G 20» давлатлари йиғилиши доирасида кечган суҳбат чоғида улар АҚШнинг биринчи хоними билан Сибир йўлбарслари, Камчатка айиқлари ва албатта балиқ овлаш ҳақида гаплашишган.
«Албатта, мен овлаган балиғимнинг улканлиги ҳақида бироз муболаға қилдим. Лекин балиқ ови ҳақида гапираётганда озгина бўрттирилмаса, суҳбатнинг қизиғи қолмайди», дейди Путин ҳазиллашиб.
Соловьёв суратга олган бу ҳужжатли фильм охирги кунларда бутун дунёда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Унда Путиннинг ядро қуроли ҳақида айтган гаплари айниқса шов-шувларга сабаб бўлмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024