ОАВ: Неймар «Барселона»га қайтишни истамоқда
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Париж клубидаги ҳолатидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, бразилиялик футболчи «Барселона» клуби раҳбарларига Каталония клубига қайтиш истагида эканини маълум қилган. Неймар «ПСЖ»га ўтганидан афсусда ва буни «Барса» раҳбарларига тушунтиришга уринган.
Қайд қилинишича, у Лига 1 мусобақаларининг савияси Ла-лигага нисбатан пастлигини билиб турган бўлсада, «ПСЖ» таклиф қилган молиявий шартлар сабаб кетишга қарор қилган. Эндиликда футболчи Мессининг соясида қолиб кетмаслик мақсадида қилган қароридан афсусланмоқда.
Неймар қайтиш ниятини очиқчасига маълум қилган ва бунинг учун нима қилиш лозимлигини ҳам аниқлаб олган. Трансфер 2018 йилда амалга ошмаслиги аниқ. Агар футболчи ҳақиқатан ҳам жамоага қайтишни истаса бу трансфер 2019 йилда амалга ошиши мумкин.
Шу билан бирга «Барселона» раҳбарияти бу савдонинг амалга ошириш тўғри ёки нотўғрилиги масаласини ҳозирча муҳокама қилгани йўқ.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:52 / 27.10.2024