Спорт | 17:36 / 09.03.2018
6849
1 дақиқада ўқилади

Олимпиада-2012 совриндори 35 ёшида вафот этди

Фото: РИА Новости

2012 йилги Олимпия ўйинларининг бадминтон бўйича мусобақалари жуфтлик баҳсларида бронза медали совриндори Чон Чжэ Сон 35 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Соннинг жасади 9 март куни ўз уйида бадминтончи рафиқаси томонидан топилган.

Айни дамда жанубий кореялик спортчининг ўлимига нима сабаб бўлгани борасида расмий хабар берилганича йўқ, бироқ ОАВ атлетнинг ўлимига юрак билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлганини билдирмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид