Жаҳон | 10:35 / 10.03.2018
7590
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ва БАА ўртасида визасиз режим тўғрисидаги битим кучга кирди

Фото: BNews.kz

Бугундан Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ўзаро визасиз сафарлар ҳақидаги битим кучга кирди.

Қозоғистонликлар БААда 30 кунгача қолишлари мумкин, аммо бу муддат бузилган тақдирда улар жаримага тортилади.

Кириш вақтида амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаган паспортни кўрсатиш талаб этилади. Аёлларга эркакларсиз Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришга рухсат берилади, бунда уларнинг қонун бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган ёшга етгани муҳимдир, бироқ вояга етмаган болаларга уларнинг ота-оналари ҳамроҳ бўлиши лозим. Агар бола уларсиз саёҳат қиладиган бўлса, чиқишга розилик ҳақида тегишли ишончнома керак.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигидан таъкидлашларича, Амирликларда ишга жойлашмоқчи бўлганлар учун визасиз режим амал қилмайди. Бироқ, музокаралар ва иш учрашувлари ўтказишга рухсат берилади.

Мавзуга оид