Жаҳон | 10:00 / 10.03.2018
40889
1 дақиқада ўқилади

«Нима бўлибди?» - Путин Россиянинг сайловларга аралашгани ҳақидаги саволга жавоб берди

Фото: topwar.ru

Россия сайловларга аралашувни оқламайди ва буни ўзи ҳам қилмаяпти. Бу ҳақда РИА «Новости» ушбу мамлакат президенти Владимир Путиннинг баёнотига асосан хабар бермоқда.

«Йўқ, биз буни қилишни рағбатлантирмаймиз ва бу борада топшириқ бераётганимиз йўқ», - дея айтиб ўтди Путин NBC телеканалига берган интервьюсида.

Шу билан бирга, у қандайдир шахслар бошқа давлатлардаги маълум бир дастаклардан фойдаланган бўлиши ҳамда Франция, Германия, Осиё ёки Россиядан тегишли маълумотлар тарқаган бўлиши мумкин эканини истисно этмади. Унинг билдиришича, бу Россия ҳукуматига алоқадор эмас.

«Бу руслар эмасмиди?» - дея Путинга савол билан мурожаат қилган журналист Меган Келли АҚШ президентлик сайловларига эҳтимолий аралашув ҳақидаги хабарларни назарда тутиб.

«Балки, майли, руслар, бироқ улар давлат амалдорлари бўлишмаган. 146 миллион рус бор. Нима бўлибди?», - дея жавоб қайтарди Путин.

Мавзуга оид