Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:30 / 10.03.2018
7735
1 дақиқада ўқилади
Украина НАТОда аспирант-давлат мақомини олди
Фото: Reuters
НАТО Украинага аспирант-давлат мақомини тақдим этди. Бу ҳақда Олий рада спикери ўринбосари Ирина Герашченко фейсбукдаги саҳифасида хабар берган.
«НАТО Украина учун аспирант-давлат мақомини тан олди! Биз қадам кетидан қадам қўйиш орқали альянсга тўлақонли аъзоликка яқинлашмоқдамиз», - дея ёзди Герашченко.
Шунингдек, ушбу маълумот альянс сайтида ҳам тақдим этилди.
«Айни дамда тўрт ҳамкор давлат НАТОга аъзоликка интилаётгани ҳақида билдирди: Босния ва Герцеговина, Грузия, Македония ҳамда Украина», - дейилади хабарда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш