Россия ўзи билан ўзи қуролланиш пойгасига киришди – Пентагон
Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал йиғилишга мурожаатидаги янги қуроллар бўйича ошкор этилган маълумотга изоҳ бериб, уни «ҳафсалани пир қилган, лекин ҳайратланарли эмас» деб атади. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
«Россия ҳукумати ўзи билан ўзи қуролланиш пойгасига қанча маблағ йўналтиришидан қатъи назар, АҚШнинг ёндашуви аввалгидек қолади», - дея маълум қилди Мэттис.
Унинг сўзларига кўра, янги қуроллар россияликлардан «жуда катта харажатларни» талаб қилади. Шунингдек Мэттиснинг таъкидлашича, Путин мурожаатномасида Россия ҳарбий имкониятлари ўзгаргани ҳақидаги маълумотларни олган, шунинг учун Пентагон Москвага қарши курашиш бўйича стратегияга ўзгартириш киритиш ниятида эмас.
Мавзуга оид
13:22 / 13.11.2024
Пентагон ҳужжатларини ошкор этишда айбланган шахс 15 йилга қамалди
07:56 / 13.11.2024
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
09:00 / 30.10.2024