Ўзбекистон | 15:58 / 12.03.2018
6316
1 дақиқада ўқилади

Turkish Airlines’нинг Самарқандга рейси ҳафтасига икки мартадан амалга оширилади

Фото: TripAdvisor

Turkish Airlines парвозлар географиясини кенгайтирмоқда ҳамда Самарқандга тўғридан тўғри рейсни йўлга қўймоқда.

16 мартдан Турк ҳаво йўллари самолётларининг Самарқандга рейси ҳафтасига икки маротабадан амалга оширилади.

Самарқанддан Истанбулга биринчи рейсни жўнатиш маросими 2018 йилнинг 16 март куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон расмий вакиллари, шунингдек, Самарқанд халқаро аэропорти вакиллари ва Turkish Airlines раҳбарияти иштирок этади.

16 мартдан рейслар жадвали
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид