Ўзбекистон | 15:41 / 13.03.2018
5211
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси мамлакат ташқи ишлар вазири билан учрашди
2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саидикром Ниёзхўжаев Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаевга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тегишли маросимдан сўнг элчи ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов томонидан қабул қилинди. Вазир С.Ниёзхўжаевни юқори лавозимга тайинлангани муносабати билан табриклади ва муваффақиятлар тилади.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
20:50 / 11.10.2024
Қозоғистон фонд биржаси Москва биржаси билан барча алоқаларни узди
15:10 / 11.10.2024
Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди
21:41 / 09.10.2024