Ўзбекистон | 12:48 / 14.03.2018
57308
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура «Рашид Қодиров иши» доирасида «Инфинбанк» билан алоқадор хабарларни рад этди

Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси собиқ бош прокурор Р.Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича унинг яқин кишиларидан бири бўлган Фарҳод Мамажонов ушланиб, унинг мол-мулклари қўйилгани ҳақида ОАВда тарқалган хабарларни рад этди.

«Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ф.Мамажонов ушланганлиги ва унинг мол-мулклари олиб қўйилганлиги тўғрисида хабар тарқатилган.

Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилади», дейилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида.

Бундан аввалроқ хориж нашрларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси «Инфинбанк»нинг норасмий эгаси ҳисобланувчи Фарҳод Мамажоновни «Рашид Қодировнинг пулларини ювиш» билан шуғулланишда айблаб қўлга олгани ва у сўроқ қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодиров 24 февраль куни қўлга олинганди. Унинг устидан Жиноят Кодексининг 165, 205 ва 210-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид