Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йирик давлат корхоналари соф фойдасининг 10 фоизини инновацион фаолиятни молиялаштиришга сарфлайди
Энди хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари соф фойдасининг 10 фоизини инновацион фаолиятни молиялаштиришга сарфлаши керак. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Намунавий низом тасдиқланди.
Намунавий низомга асосан хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари Жамғарма учун ажратиладиган маблағлари унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидан бирида очиладиган махсус ҳисоб рақамида жамланади.
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларда сарфланади:
янги техника ва технологияларни ишлаб чиқиш, зарур тажриба-саноат синовларини ўтказиш;
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича тузилган шартномаларни молиялаштириш;
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг моддий-техник ва илмий-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, илмий-техник ходимларни моддий рағбатлантириш ва малакасини оширишда молиявий қўллаб-қувватлаш.
Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари қайтариб олинмайди ва келгусида фойдаланиш учун хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарининг махсус ҳисоб рақамида сақланади.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
11:17 / 06.04.2026