АҚШнинг Колорадо штатидаги Канна-Крикда олиб борилган археологик қазилмалар вақтида 16-асрга мансуб испан тўппончасининг тепкиси ва бошқа қисмлари топилди. Топилма испан мустамлакачилари Америкага аввал ҳисоблангандан олдинроқ келганларидан дарак бериши мумкин.

Тадқиқотчилар тўппончадан ташқари 16-асрнинг ўзига хос бронежилетларини топишган. Колорадо университети олимлари топилган тўппонча ўрта асрлардаги мушкетларнинг (пилта милтиқ) “аждоди” бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Бу тўппонча ўқотар қуроллар орасида ёши бўйича мутлақ рекорд ўрнатиши мумкин.