Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ўзбекистон туризми йилини ўтказишга доир ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 17-йиғилишида туризм бўйича Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. KUN.UZ мухбири Қўмита вакиллари берган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Остона шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда 2018 йилда "Қозоғистонда Ўзбекистон туризми йили"ни ўтказишга доир қўшма чора-тадбирлар режаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов ва Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги қошидаги Туризм саноати қўмитаси раиси М.Мурзамадиева томонидан имзоланди.
Ҳужжатда икки мамлакатнинг туризм соҳаси бўйича тажриба алмашиши, Қозоғистон Республикасида ўтказиладиган кўргазмаларда ўзбекистонлик туристик компанияларнинг иштирокини таъминлаш, шунингдек Қозоғистонда Ўзбекистон туризми кунларини ўтказиш, икки мамлакат ўртасида туристик форумни ташкиллаштириш каби қатор муҳим тадбирлар ўрин олган. Шунингдек унда сайёҳларнинг трансчегаравий ҳаракатланиш жараёнларини соддалаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.
Мавзуга оид
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
12:50 / 26.01.2026
2025 йилда Гуржистонга борган ўзбекистонликлар сони кескин ошган
16:30 / 23.01.2026
Президент Ҳастимом маҳалласидаги туристик объектларда бўлди
16:35 / 22.01.2026