Жорий йилнинг иккинчи ярмида "Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива" ва "Чимкент-Туркистон-Остона" йўналишлари бўйича (шу жумладан, акс йўналишда) комбинацияланган турлар ташкил этилади. KUN.UZ мухбири Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Шунингдек, "Самарқанд-Остона", "Самарқанд-Олмаота", "Урганч-Остона", "Урганч-Олмаота", "Бухоро-Остона", "Бухоро-Олмаота", "Нукус-Атирау", "Бухоро-Атирау" ва бошқа талабгор йўналишлар бўйича мунтазам транспорт қатновларини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг иккинчи ярмида  сайёҳларнинг трансчегаравий ҳаракатланишларини соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида доимий асосда трансчегаравий "яшил коридор" ташкил этилади.