09:30 / 19.03.2018
11298

Англия Кубогида ярим финалнинг барча иштирокчилари маълум. Қуръа ташланди

Англия Кубогининг чорак финалида «Челси» «Лестер»ни мағлубиятга учратди. Лестердаги «Кинг Пауэр - Уолкерс» стадионида кечган учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча бўлимларда эса лондонликлар ғалабага эришди.

Ўйинда ҳисобни 42-дақиқада Альваро Мората очди. Иккинчи бўлимда Жейми Варди жавоб голини урди. Қўшимча вақтда Педро Родригес «Челси»га ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлди.

Шунингдек, бу босқичда «Уиган» ва «Саутҳемптон» ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Уигандаги «DW» стадионида кечган ўйин меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди - 0:2.

Ўйиндаги биринчи гол «Саутҳемптон» ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Ҳейберг томонидан 62-дақиқада урилди, ўйин охирида Седрик меҳмонларнинг устунлигини мустаҳкамлади.

Шу тариқа, Англия Кубогида «Тоттенҳэм», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Саутҳемптон» иштирок этадиган бўлди.

Англия Кубоги
1/4 финал

Лестер – Челси 1:2 (0:1, 1:0, 0:1)
Голлар: 0:1 – 42 Мората, 1:1 – 76 Варди, 1:2 – 105 Педро.
Лестер – Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Симпсон (Диабате, 105), Магуайр, Марез, Иборра (Адриен Силва, 105), Ндиди, Олбрайтон (Грэй, 115), Ихеаначо (Окадзаки, 68), Варди.
Челси –    Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен (Кэйхилл, 101), Рюдигер, Мозес, Виллиан (Педро, 92), Канте, Азар, Бакайоко (Фабрегас, 46), Алонсо, Мората (Жиру, 105).
Огоҳлантиришлар: Магуайр (25), Бакайоко (45), Мозес (89).

Уиган – Саутҳемптон 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 62 Хейбьерг, 0:2 – 90 Соареш.
Уиган – Уолтон, Берн, Данкли, Элдер, Пауэр, Бирн (Хант, 80), Робертс (Колклаф, 66), Морси, Джейкобс, Григг, Мэсси (Пауэлл, 66).
Саутҳемптон –    Маккарти, Стивенс, Бертран, Соареш, Худт, Тадич, Хейбьерг, Лемина, Буфаль (Редмонд, 65), Каррильо (Лонг, 81), Габбьядини (Ромеу, 87).
Огоҳлантиришлар: Берн (72), Данкли (85).

Ярим финалнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлгач, қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

«Манчестер Юнайтед» – «Тоттенҳэм»

«Челси» – «Саутҳемптон»

Ўйинлар 21-22 апрель кунларида ўтказилади.

Фото: Премьер Лига
Top