Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент қарори: Самарқанд шаҳрида кичик саноат зоналари ташкил этилади
Самарқанд шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш қарорнинг мақсадидир.
Қарор билан Самарқанд вилоятининг 14 та туман (шаҳар)ларида жами 53,1 гектар майдонда кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилади.
КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган холда 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.
Мазкур КСЗларда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026